Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, бу президентнинг ушбу лавозимга сайланган 2016 йилдан буён иккинчи меҳнат таътили.

2019 йил август ойида Шавкат Мирзиёев 14 йиллик бош вазир ва 3 йил (ўша вақтда) президентлик лавозимидаги фаолиятида биринчи маротаба таътилга чиққани ҳақида хабар берилган эди.