Coca-Cola Янги йил тантаналари кампаниясини бошлаганига ҳам роппа-роса 100 йил бўлди.

Барча учун қадрдон Санта тимсоли, байрамона безатилган юк машиналари карвони; қутб айиқлари оиласи ва афсонавий «Байрам кириб келди…» жингли сайёрамиздаги миллиардлаб инсонларга ҳар йили мўъжизавий кайфият туҳфа этиб келади.


Юбилей йили ҳис-ҳаяжонга тўла бир ҳикоя атрофида бирлаштирилган ва бренд айнан у ёрдамида энг муҳими аслида нима эканлигини бутун башарият ёдига солишга қарор қилди. Coca-Cola жамоаси Оскар мукофоти совриндори саналган режиссёр, актёр ва сценарийнавис ижодкор Тайка Вайтити ҳамда афсонавий Wieden+Kennedy агентлиги (Лондон) билан ҳамкорликда «Энг олий совға — бирга бўлишдир» ҳикоясини сўзлаб беради.

Европадаги маркетинг масалалари бўйича катта вице-президент Валтер Сусини шундай дейди: «Coca-Cola кўпдан буён Янги йил билан уйғунликда эсланади ва мана сўнгги 100 йил ичида бутун дунё бўйлаб бир неча унутилмас кампанияларни ташкил этди. Бу йилги кампания ҳам бир асрлик анъаналарга хос бўлиб, бизнинг таниқли байрам кампанияларимиздаги кўплаб севимли белгиларни қамраб олган- булар, масалан, рассом Сандблом томонидан чизилган Санта тасвири ҳамда истеъмолчилар томон умид ва оптимизмга тўла эзгу номани етказишга шошаётган рождество юк машинаси кабилардир. Шунингдек, кампания ҳақиқий Янги йил мўъжизасини акс эттиради ва асл қадриятлар — яқинлар билан бирга бўлиш ҳар қандай совғадан ҳам аълороқ эканлигини ёдга солади.


Coca-Cola'нинг янги йил кампанияси тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Ўша даврларда айнан жазирама ва ёзги чанқоқ билан эсга олинадиган «ёзги ичимлик» ишлаб чиқарувчи компания ажабтовур кампанияни… тасаввур қиляпсизми, қишда бошлашга жазм этади. АҚШда «Чанқоқ фасл танламайди» илк янги йил олди реклама кампанияси старт олади. Coca-Cola у ёрдамида муҳим бир масалани ҳал этади: ичимлик фақат ёзгагина хос деб ҳисоблашни бас қилишлари ва бренд билан боғлиқ янги ҳиссиётлар ҳам жўш уришининг уддасидан чиқади.


Ўн йил ўтиб, 1930 йилда америкалик рассом Фред Митсен Coca-Cola'нинг рождество плакати учун Сантанинг янги сиймосини чизиб беради: унда универмаг буфетидаги кўплаб харидорлар даврасида, бошдан оёқ қизил кийимга бурканган, қувноқ оқсоқол ичимлик қадаҳини тутиб тургани акс эттирилган эди.

Бироқ ҳозир биз биладиган Санта тимсоли Coca-Cola компаниясининг буюртмасига биноан 1931 йилдаёқ Ҳеддон Сандблом томонидан яратилган. 1964 йилда таниқли рассом Coca-Cola учун сўнгги бор Сантани қизил кийим билан безайди.

1995 йилда илк маротаба байрамона безатилган, янги йил чироқчаларига тўла қизил юк машиналарининг қорли манзарада юриб бораётгани эфир юзини кўради. Ушбу ролик учун махсус эффектларни Жорж Лукаснинг Industrial Light & Magic анимацион студияси яратади, ундаги қўшиқ эса дунёнинг турли мамлакатларига мос талқинда ижро этилиб, Рождество ва Янги йил рамзларидан бирига айланади.

Юз йиллик тарих давомида янги йил кампаниялари янги жиҳатлар билан бойиб борди, қаҳрамонлар ва тасвирлар ўзгарди, аммо бир нарса мудом ўзгаришсиз қолади — Санта катталарга ҳам, болажонлар яқинига ҳам ўзининг севимли қизил-оқ кийимида келиб, олам-олам мўъжиза ва сеҳр улашади.

Бу йил эса коронавирус сабабли компания янги йил сюрпризларини янги шароитларга мос ҳолда ҳозирлашга қарор қилди ва кенг қамровли фестиваллардан воз кечди. Ўзбекистондаги Coca-Cola учун ўз ходим ва истеъмолчиларининг хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Чекловларга қарамасдан, компаниямиз Coca-Cola'нинг барча мухлислари учун таъсирли тантана туҳфаларини тайёрлаган.


Бренд биринчи бўлиб янги йил кайфиятини яратишга қарор қилди ва ноябрь ойида, пандемия шароитида «Энг олий совға — бирга бўлишдир» янги йил ҳикоясининг премьерасини «drive-in cinema» шаклида ўтказди. Coca-Cola энг муҳими нима эканлигини ёдга солиш мақсадида дўстларни, улар эса таъсирли ҳикояни қалбдан ҳис этишлари ҳамда ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифалари ва медиадаги миллионлаб обуначилари билан бу онларни бўлишишлари учун бир манзилда тўплади.

Бренд ноябрь ойида янги йил кайфиятини улашаркан, совринига автомобиль қўйилган кенг қамровли ютуқли ўйинни ҳам бошлади. Янги йил тантаналари давомида компания «Янги йилда омад кулади» акцияси иштирокчилари орасида 21 та Nissan Sylphy автомобилини ўйнайди.

31 декабрда эса барча телетомошабинларни ZO’R TV телеканалида Coca-Cola ва шоу-бизнес юлдузларидан мусиқий сюрприз кутади.