АҚШда COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчилар ножўя таъсирлар учун жавобгарликдан озод қилинди

Pfizer ва Moderna каби COVID-19 вакциналарини ишлаб чиқарадиган фармацевтика компаниялари ишлаб чиқарилган дори-дармонларни синовдан ўтказган кўнгиллиларда жиддий ножўя таъсирлар юз берганда жавобгарликка тортилмайди. Шу билан бирга, AҚШ фуқаролари мамлакат озиқ-овқат ва фармацевтика воситаларининг санитария назорати идораси устидан шикоят қила олмайди. Бундан ташқари, улар COVID-19 га қарши эмлашнинг мажбурий талаби билан боғлиқ равишда иш берувчига шикоят қила олмайди. Бироқ AҚШ Конгресси эмлашлар туфайли фуқароларнинг соғлиғига зарар етказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун махсус фонд яратди. Таъкидланишича, бундай маблағлардан фойдаланиш қийинлиги кўрсатилган. — CNBC.

Швеция қироли карантинсиз коронавирусга қарши курашишда муваффақиятсизликка учраганини тан олди

Швеция қироли Карл XVI Густаф карантиндан воз кечишни назарда тутадиган коронавирусга қарши курашиш бўйича миллий стратегиянинг барбод бўлганлигини тан олди. «Бизда жуда кўп ўлим бор ва бу даҳшатли», деди у. Қиролнинг таъкидлашича, Швеция фуқаролари жуда кўп азоб чекишган, кўпчилик вафот этган оила аъзолари билан хайрлаша олмаган, бу мамлакат учун қийин ва оғриқли тажриба бўлади. Қиролнинг ўзи COVID-19 билан касалланишдан қўрқадими, деган саволга, у «Сўнгги пайтларда инфекциянинг муқаррарлиги аниқ кўриниб турибди», дея жавоб берди. — SVT Nyheter.

Сингапурда янги туғилган чақалоқларда COVID-19га қарши антитаначалар топилди

Сингапурда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳомиладорлик пайтида коронавирус билан касалланган аёлларнинг болалари COVID-19га қарши антитаначалар билан туғилишди. Ушбу антитаначаларнинг яшаш муддати ва инфекциядан ҳимоя қилиш-қилмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Сингапурдаги тадқиқотда 16 нафар аёл қатнашди. Ҳозирча ҳар бир ҳолатда вирус болага юқмаган. Aксарият аёллар ушбу касалликни осон шаклда ўтказишган, фақат оғир вазнли аёлларда оғир ҳолатлар кузатилган. Тадқиқот нашр этилгунга қадар, беш аёл гўдагини дунёга келтирди, чақалоқларнинг ҳаммасида антитаначалар бор эди. Икки аёл ўз фарзандларидан айрилди. Аввалроқ, Сингапурда март ойида коронавирус билан касалланган аёлнинг ноябрь ойида туғилган чақалоқда антитаначалар аниқланган, болада эса касаллик аниқланмаган эди. — Reuters.

Cоcа-Cоlа 2200 иш жойини қисқартиради

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи Cоcа-Cоlа компанияси пандемия шароитида дунё бўйлаб 2200 иш жойини қисқартириши ҳақида эълон қилди. АҚШнинг ўзида 1200 иш жойи қисқаради, бу эса мамлакатдаги барча ишчиларининг тахминан 12 фоизини ташкил этади. Йил бошида компаниянинг 86 мингга яқин ходими бор эди. Компаниянинг дунё бўйлаб ичимликлари сотиладиган ресторан, бар, кинотеатр ва стадионларнинг ёпилиши билан компания харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга мажбур бўлди. Ишдан бўшатиш жараёни ҳам ихтиёрий, ҳам мажбурий шаклда амалга оширилади. Cоcа-Cоlа вакили таъкидлаганидек, иш ўринларини қисқартириш йилига 350 млндан 550 млн долларгача тежаш имконини беради. — CNN.

Хакерлар AҚШ Энергетика вазирлиги ва Ядро хавфсизлиги маъмуриятига ҳужум қилишди

Чет эл хакерлари, бошқа федерал агентликлар қаторида, AҚШ Энергетика вазирлиги ва AҚШ Миллий ядро хавфсизлиги маъмурияти тизимларига кириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Федерал терговчилар хакерлар қандай маълумотларни ўғирлашга муваффақ бўлганлигини аниқлашмоқда. «Aйни пайтда тергов шуни кўрсатдики, зарарли дастур бизнес тармоқларидан ажратилган ва миллий хавфсизликнинг муҳим функцияларига таъсир қилмаган, шу жумладан AҚШ Миллий ядро хавфсизлиги маъмуриятига ҳам», — дейди Энергетика вазирлиги вакили Шейлин Ҳайнс. Декабрь бошида хакерлар Пентагон ва Давлат департаментига ҳужум қилишган эди. — Politico.

Қозоғистонда келаси ҳафтада Россия билан биргаликда COVID-19 га қарши вакциналар ишлаб чиқарилиши бошланади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Келгуси ҳафтада Қозоғистонда Россия билан бирга коронавирусга қарши, шу жумладан экспорт учун вакциналарнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. «Мен дунёда биринчи бўлиб вакцинани рўйхатдан ўтказган ва аҳолини эмлашни бошлаган Россия Федерациясининг етакчи ролини таъкидламоқчиман. Қозоғистон ҳам ўз препаратини ишлаб чиқармоқда, у синов пайтида яхши натижаларни кўрсатмоқда. Яқин кунларда, аниқроғи келгуси ҳафта биз Россия билан бирга ҳам Россиянинг, ҳам Қозоғистоннинг вакциналарини, шу жумладан экспорт учун ҳам, ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз», — деди Қозоғистон президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида. — ТАСС.