«Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори билан ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий «Aqlvoy» телеканали ташкил этилади.

Телеканалнинг асосий вазифалари болаларнинг билим олишида фаолликни ошириш, уларда ақлий ва ижодий салоҳиятни ривожлантириш (edutainment) каби мақсадлар бўлади.

Канал Edumedia Corporation МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади яратилади. Aqlvoy республиканинг барча ҳудудларига тақдим этиладиган умумий фойдаланувчи ижтимоий рақамли телевизион эшиттиришлар тўпламига киритилади. Бундан ташқари, телеканал ўзини ўзи молиялаштириш асосида ишлайди.

Телеканал 2021 йил баҳорида ишга туширилиши кутилмоқда.