7 декабрь куни АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида «Майкл Помпеонинг Қўшма штатлар диний эркинликни бузувчиларга қарши чоралар кўрмоқда» номли баёноти эълон қилинди. Маълум қилинишича, унда бир қанча мамлакатларда диний эркинлик ҳамон ўзгаришсиз қолаётгани қораланган.

Ўз навбатида, М.Помпео диний эркинлик борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистоннинг махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганини маълум қилган ва бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси эканани қайд этган.

Шунингдек, Давлат котиби махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлаган.