Октябрь ойида евро халқаро тўловлар учун энг кўп қўлланадиган валютага айланди. Бу ҳолат 2013 йил февраль ойидан бери биринчи марта кузатилди. Bloomberg бу ҳақда SWIFT маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

SWIFT дунёнинг 200 мамлакатидаги 11 минг дан ортиқ молиявий ташкилотларнинг трансчегаравий тўловларини амалга оширади. Статистик маълумотларга кўра, SWIFT орқали октябрь ойида халқаро тўловларнинг 37,8 фоизи еврода, 37,6 фоизи долларда амалга оширилди.

Фото: Bloomberg

Bloomberg таъкидлашича, доллар валютасида халқаро тўловлар улушининг пасайишига пандемия, рецессия ва сиёсий беқарорлик туфайли жаҳон савдосининг пасайиши сабаб бўлди.

AҚШ валютасининг энг юқори кўрсаткичи 2015 йилнинг апрель ойида кузатилган, унда халқаро тўловларда доллар улуши 45,3 фоизни ташкил этган. ЕИ валютасининг улуши шу даврда (2015 йилнинг апрель ойи) энг кичик қийматни, яъни 27,1 фоизни ташкил қилган.

Доллар валютаси март ойига нисбатан 11 фоизга заифлашди. Мутахассиларнинг фикрига кўра, АҚШ валютасининг заифлашуви ҳали давом этади.