Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда лимондан тайёрланадиган ширинликлар рўйхатини тақдим этади.

Лимонли курд

Лимонли курд — лимон шарбати солинган қайнатма крем ҳисобланади. Бундай кремни тартларга, ҳар хил пишириқ ва ҳатто тортларга ҳам суртиб ишлатиш мумкин.

Лимон пўсти солиб пиширилган творогли кекслар

Бу кекс учун керакли масаллиқларнинг ҳаммаси битта идишга солинади, миксерда кўпиртирилиб, газ печида пишириб олинади. 40 дақиқадан сўнг эса мазали егуликдан баҳраманд бўлиш мумкин.

Лимонли пудинг

Бундай ширинлик жуда тез тайёрланиб, ўзининг таъми, момиқлилиги ва устининг қарсилдоқлилиги билан сизларга ёқиши аниқ.

Лимонли тўртбурчаклар

Бу машҳур американча ширинлик бўлиб, ушбу пишириқлар юмшоқ қумоқ хамир, ширин ва нордон асосдан иборат. Уларни тайёрлаш қийинчилик туғдирмайди, натижаси эса албатта сизни қониқтиради.

Лимон ва апельсиндан «бир зумда» тайёрланадиган мураббо

Эрталабги нонуштада ёрқин ва тилларанг иштаҳаочар мурабболар иссиқ чой билан айни муддаодир. Лимон ва апельсиндан иборат ушбу мураббо жуда тез тайёрланиб, мевалар узоқ муддат қайнатилишига ҳожат йўқ.

Лимонли печеньелар

Энг оддий масаллиқлардан тайёрланиладиган лимонли печеньеларнинг ичи юмшоққина бўлиб пишади, таъми эса сизни лол қолдириши аниқ.

Лимонли пирог

Лимоннинг нордонгина таъми билан жуда ҳам мазали чиқадиган бу пишириқ барчага ёқади деган умиддамиз.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15