Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ноқонуний равишда олиб кирилаётган «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди, дея хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Фуқаро Қ.Б. бошқарувидаги Kia Bongo 3 русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 150 млн сўмлик, жами 1000 дона «Тропикамид» борлиги аниқланган. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси кучли дорилар рўйхатини тасдиқлаган эди. Бунга, хусусан, «фармацевтик дорилар» сифатида машҳур бўлиб келган залеплон, прегабалин ва тропикамид киради.