Бозорда бренд сифатида муваффақият қозониш учун фақат сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки сифатли хизмат кўрсатиш етарли эмас. Маҳсулот маркасини тўғри реклама қилиш жуда муҳим, айниқса рақобат кун сайин ортиб бораётган озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмлари соҳасида истеъмолчига жозибали маълумот етказиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада таомлар хакидаги ягона интернет-нашриёт Zira продакшн-студияси энг самарали ёрдамни кўрсатади.

Zira — республиканинг кўпчилик аёллари билан бир тилда сўзлашадиган Ўзбекистондаги етакчи пазандачилик лойиҳаси ҳамда продакшн-студияси ҳамдир. Кўплаб уй бекалари Zira фото ва видео рецептларидан фойдаланиб овқат пиширадилар, шунингдек таҳририятнинг фикрига таяниб озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа хизматларни танлаш бўйича тавсияларга амал қиладилар. Лойиҳа сайтига ҳар ой ошхонада яратишни хуш кўрувчи 500 мингдан ортиқ пазандалар киради.

Лойиҳанинг ижодий жамоаси ҳар куни фойдали мақолаларни нашр этади, маҳсулот ва хизматларни бирлаштирган видеороликлар яратади, овқат-фотосессияларини ўтказади ва маҳорат дарсларини ташкиллаштиради. Шу тарзда, Zira брендлар истеъмолчилар орасида тан олинишига ёрдам беради.

Бизнес учун Zira оддий реклама баннерларини ўз веб-сайтига жойлаштиришдан тортиб, брендлаштирилган махсус лойиҳаларга қадар турли хил реклама форматларини таклиф этади. Мижознинг мақсадларига қараб, лойиҳа жамоаси маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот тайёрлайди, маҳсулотни ишлатган ҳолда фото ва видео рецептни монтаж қилади ёки мижознинг таклифи асосида видео суратга олади.


Маҳсулотни амалда кўрсатиш учун «иштаҳали» фотосуратлар

Фоторецепт форматида Zira мижознинг маҳсулотидан фойдаланган ҳолда қадамба-қадам таом тайёрлайди. Маҳсулот рецептда ва фотосуратларнинг барида кўринади, бу томошабинларда маҳсулотнинг таом пишириш жараёнидаги муҳимлиги таассуротини уйғотади.

Худди шу тарзда, Evian маркаси учун шафтоли ва қовундан смузи тайёрлашнинг босқичма-босқич рецепти тайёрланди. Danone компанияси учун эса «Растишка» маҳсулотлари тушлик қутиси ҳақидаги мақолага киритилди.

SMM тарғибот учун реклама видеороликлари

Ziraнинг ижодий жамоаси видеороликларни ишлаб чиқиш ва монтаж қилиш билан ҳам шуғулланади. Мижознинг талабига биноан продакшн-студия маҳсулот ёки ундан фойдаланиш наъмунаси ҳақидаги видеони суратга олади, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ёки телевизион/ташқи рекламада фойдаланиш учун видеоролик тайёрлайди.

Zira korzinka.uz супермаркетлар тармоғида намойиш қилинган ва Ecobozor' даги катта экранда қўйилган видеороликларни яратди. Artel учун эса компания музлатгичини интеграциялаштирган ҳолда видео рецепт ролигини тайёрлади.

Ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш учун ижодий махсус лойиҳалар

Ҳеч бир формат тўғри келмайдиган ёки янги ва эксклюзив нарсаларни хоҳловчилар учун Zira креатив махсус лойиҳа тайёрлайди. Бу мижозларнинг фаоллигини, маҳсулот таниқлилигини оширишга ва унинг зарурий имиджини шакллантиришга ёрдам беради. Бунда Zira ижодий жамоаси ғоя ўйлаб топади, медиа-режа тузади, материалларни ёзади ва лойиҳа учун фотосуратлар тайёрлайди.

Масалан, Invento International School учун махсус лойиҳа тайёрланди. Лойиҳа ўзида Zira.uz сайтидаги алоҳида тугма, брендлаштирилган саҳифа ва кўпайиб бораётган ҳамкорликдаги материаллар туркумини қамраб олади.


Холисликни оширувчи фойдали мақолалар

Zira веб-сайтига мақола жойлаштириш форматини ҳам таклиф қилади. Бунда, агар давомли мақолалар эълон қилиниши режалаштирилаётган бўлса, мижоз нашрнинг анъанавий саҳифаларида ҳам, янгиларида ҳам маҳсулотини реклама қилиши мумкин.

Zira муҳаррирлари мақоланинг тўлиқ концепциясини ўйлаб кўришга ёрдам беради, шунда у нафақат маҳсулот ҳақида ҳикоя қилиб беради, балки брендни қизиқарли воқеа билан боғлайди ва инсонларда ижобий фикрларни шакллантиришга ёрдам беради. Ушбу форматда korzinka.uz учун материал яратилган бўлиб, у «Пештахталардаги қизиқарли махсулотлар» саҳифасини давом эттиради ва Valio бренди ҳақида ҳикоя қилади.

Танилиш учун реклама баннерлари

Баннерлар — бу анимация билан ёки анимациясиз тасвирлар шаклида, шунингдек, мижознинг ҳаволасига ўтиш имконига эга бўлган реклама таклифлари. Zira сайтнинг десктоп ва мобил шаклларида баннерларни жойлаштиришни таклиф қилади.


Тадбирларни ўтказиш учун ошхона ижарага олиш

Лойиҳа жамоаси учун мижозларга ёрдам бериш ва қўйилган мақсадларига эришиш учун ҳақиқатан ҳам қўлланилиши мумкин бўлган материалларни яратиш жуда муҳимдир. Шунинг учун у студия биносини компанияларга ижарага беришга тайёр. Камерада ҳам, ҳаётда ҳам уйғун кўринадиган ёрқин катта ошхона тематик видеоблог яратиш ёки мижозлар ва ходимларга маҳорат дарсларини ўтказиш учун ажойиб макон бўлади.

Реклама ва каталоглар учун профессионал фотосессия

Zira продакшн-жамоаси фотосессиялар ўтказишда ҳам ёрдам беради. Тажрибали фуд-суратчи профессионал ускуналар билан маҳсулот ёрдамида ёрқин композицияни яратади, маҳсулотнинг энг тўғри ракурсини топади ва иштаҳани уйғотадиган суратларни яратади. Zira ўзининг студиясида ҳам, реклама берувчининг ҳудудида ҳам фотосессия ўтказишга тайёр.

Нархлар, статистик маълумотлар ва форматларнинг намуналари билан Zira.uz медиа тўпламида, қуйидаги ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

Телефонлар: (+998) 78−148−15−55, (+998) 78−148−14−15.
Алоқа учун Telegram: t.me/zira_uz
E-mail: info@zira.uz
Сайт: www.zira.uz
Facebook: fb.com/zirauzb
Telegram:t.me/zirauzuz
Instagram: @zirauzb
YouTube: Zirauz