Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда кузги пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Гуручли мини курниклар


Уйда тайёрланилган, сметанада қорилиб пишган курниклар жуда мазали ва албатта тўйимли бўлиб пишади.

Болонезе пицца-рулети


Италиядан пиццанинг оддий рецептини қарши олинг. Осон тайёрланадиган, мазали ва ўзининг ноодатий кўриниши билан барчани ўзига ром этувчи ажойиб таом.

Картошкали туркча пиде


Туркча пидени нафақат гўшт билан, балки картошка ва пишлоқ билан ҳам тайёрлаш мумкин. Қолаверса, ўз таъбингиз ва музлатгичда бор нарсаларга қараб асосини ўзгартиришингиз ҳам мумкин, албатта.

Қатламали хамир ва товуқдан тайёрланган «қопчалар»


Оддий қатламали хамир ва товуқ гўштидан оригинал кўринишдаги пишириқлардан тайёрлаш мумкин бўлиб, бунинг учун кўп вақт ҳам, маблағ ҳам талаб этилмайди.

Қатламали хамирдан қилинган пишлоқ ва кўкатли ўрамалар


Тайёрлаш жараёни оддий ва тезлиги сабаб ҳам ушбу ўрамаларни бемалол эрталабки нонуштага ҳам, кечки овқатга ҳам тайёрлаш мумкин.

Пишлоқли печеньелар


Пишлоқли печеньелар — ёшу қарига бирдек ёқувчи егуликлардан биридир. Улар ҳар қандай таомга ажойиб қўшимча вазифасини ўтайди.

Гўшт ва карамли расстегайлар


Бу рецепт асосида тайёрланган расстегайлар жуда юмшоқ бўлиб пишади ва таъми эса ўша болалигимиздаги расстегайларни эслатиб юборади.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15