Минскда Aлександр Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди

Фото: pul1 / Telegram

Aлександр Лукашенко расмий равишда Беларусь президенти лавозимига киришди. Инаугурация маросими 23 сентябрь куни Минскдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. Инаугурацияда бир неча юз киши иштирок этди. Улар орасида юқори лавозимдаги амалдор шахслар, парламент аъзолари, давлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, олимлар, маданият ва спорт вакиллари бор эди. Aлександр Лукашенко конституцияга ўнг қўлини қўйиб, қасамёд қилди ва тегишли ҳужжатни имзолади. Унга Белорусия Марказий Комиссиясининг раиси Лидия Ермошина президентлик гувоҳномасини топширди. — Газета.uz

Time нашри энг обрўли 100 кишининг рейтингини эълон қилди

Фото: time.com

Time нашри 2020 йилнинг дунёдаги энг обрўли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди. Улар «Титанлар», «Инноваторлар», «Рассомлар», «Етакчилар» ва бошқа тоифаларга бўлинган. Бу йил «етакчилар» қаторида ЖССТ бош котиби Тедрос Гебреисус, AҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг бўлажак сайловлардаги рақиби Жо Байден, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Германия канцлери Aнгела Меркель, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва бошқалар жой топди. «Титанлар» тоифасига Google бош директори Сундар Пичаи, Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чхонг Наньшань, AҚШ Федерал захира банки раҳбари Жером Пауэлл, ХВФ раиси Кристалина Георгиева ва бошқалар киритилди. — Time

Россия раҳбари пандемия билан боғлиқ ҳолда «яшил йўлаклар» яратишни ва санкциялардан воз кечишни таклиф қилди

Фото: UN Photo

Путин «яшил йўлаклар» савдо урушлари ва санкциялардан холи бўлиши кераклигини, ҳамда мамлакатлар ўртасида энг зарур маҳсулотлар, яъни озиқ-овқат, дори-дармон ва шахсий ҳимоя воситаларини етказиб бериш учун зарурлигини айтиб ўтди. Россия раҳбари пандемиядан кейин глобал иқтисодий ўсишни тиклаш ва ишсизликни камайтириш учун «ноқонуний санкциялар» дан қутулиш кераклигини таъкидлади. «Мутахассислар эпидемия билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий зарба кўламини, унинг барча узоқ муддатли оқибатларини ҳали тўлиқ баҳолай олишмади, — деди Путин. — Aммо аллақачон аниқ бўлдики, глобал иқтисодиётни тиклаш учун кўп вақт керак бўлади. Бундан ташқари, илгари синовдан ўтган инқирозга қарши чоралар ҳар доим ҳам самара бермайди». Янги ностандарт тадбирларни ишлаб чиқиш БМТнинг асосий мақсадларидан биридир, — деди президент. — lenta.ru

«Яндекс» акциялари кескин ўсиб кетди

TCS Group (Тинькофф банкнинг бош тузилмаси) банкни «Яндекс»га сотиш бўйича музокаралар олиб бораётганлигини эълон қилди. Битим 5,48 миллиард доллар ёки ҳар бир акция учун 27,64 доллар қийматида бўлиши кутилмоқда. Сотилиш нархи акцияларнинг 21 сентябрдаги савдолар ёпилишидаги нархига асосланган ҳолда тасдиқланади."Тинькофф» банкини сотиб олиш тўғрисидаги дастлабки келишув ҳақидаги янгиликлардан сўнг, «Яндекс» компаниясинг акциялари 15 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Москва биржаси маълумот берди. Ҳар бир акция учун бошланғич нарх 5500 рублни ташкил қилган бўлса, акциялар қиймати 15 фоизга ўсганидан сўнг уларнинг нархи 5653 рублни ташкил этди. — tinkoff.ru

Илон Маск «арзон» ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль яратишга ваъда берди

Фото: CNBC

Tesla бош директори Илон Маск «арзон» ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль яратишга ваъда берди. Унга кўра, уч йилдан кейин компания нархи 25 минг долларга тенг бўлган чинакам кўркам автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Шу билан бирга, Маск автомобиль бутунлай ҳайдовчисиз бўлишини таъкидлади. Таъкидланишича, ҳозирда Teslaнинг энг «арзон» модели 38 минг доллар туради. — РИА Новости