️Комиссия қарори билан тегишли соҳа масъулларига барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темир йўл ва автомобиль) тиклаш бўйича хорижий малакатлар билан музокаралар ўтказган ҳолда қатновларни босқичма-босқич тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди. Бу ҳақда «Коронавирус Инфо» Telegram-канали хабар қилди.

Қайд этилишича, Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланмоқда. Мазкур вақтинчалик йўриқнома 1 сентябрдан эътиборан кучга кириши ҳамда мазкур йўриқнома кучга киргандан сўнг хориждаги фуқароларни тўлов асосида меҳмонхонага карантинга жойлаштириш шарти билан чартер қатновларини ташкил этиш бўйича туроператорлар ҳамда авиакомпанияларга рухсатномалар бериш амалиёти тўхтатилиши, шу билан бирга аввал берилган рухсатномалар 1 октябрга қадар амал қилиши белгилаб қўйилди.

️Шунингдек, қўшни давлатларда рўйхатдан ўтган ва республикага вақтинчалик олиб кирилган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат берилди ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бошқа хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрга қадар узайтирилди.