Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади, дея хабар қилди ЎзА.

2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сонли Президент Фармонига биноан, 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.

Қайд этилишича, 29 август — шанба куни, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади. 31 август — душанба куни эса, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

  • Шундай қилиб, Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар қуйидаги 3 кунда кетма-кет дам олишади:

    30 август — якшанба (дам олиш куни);

    31 август — душанба (барча учун кўчирилган дам олиш куни);

    1 сентябрь — сешанба (Мустақиллик байрами).