Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига 2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 12 293 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу 12 293 та мурожаатдан, натижасига кўра 6 498 та қаноатлантирилган, 5 241 та тушунтириш берилган, 346 та тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 208 та кўрилмасдан қолдирилган.

Мурожаатларни хусусиятлари бўйича:

  • 3 886 та нафари ойлик иш хақлари ва бошқа тўловлар тўланмаслиги;
  • 1 295 та ноқонуний ишдан бўшатилиши;
  • 414 та ишга қабул қилишда қонун бузилиши;
  • 388 та ишга қабул қилишда рад этилиши;
  • 336 та норасмий ишлатилиши;
  • 335 та иш вақти ва дам олиш вақти бўйича қонун бузилиши;
  • 36 та мажбурий меҳнат;
  • 34 та меҳнат шароитлари яратилмаганлиги;
  • 5 569 та бошқаларни ташкил этади.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 8 554 та корхонада 21 455 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган, ушбу қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича 3462 та ёзма кўрсатмалар ва 75 та тақдимномалар киритилди, 3 886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,390 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.