7 август куни Ўзбекистонда 690 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида жами 793 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 29 225 нафар бемордан 20 380 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 662 нафар бемордан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.