Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган Челси-Манчестер Сити ўйини 2−1 ҳисобида лондонликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйинда голларни Челси таркибида Кристиан Пулишич ва Виллиан (пенальтидан) уришган бўлса, ягона жавоб тўпини Кевин де Брюйне жарима зарбасидан киритди.

Шундай қилиб, энг яқин тақибчиси Манчестер Ситидан 23 очкога ўзиб кетган Ливерпуль муддатдан олдин Англия Премьер лигасининг чемпиони бўлди.

Турнир жадвалида 31 та ўйиндан кейин Ливерпуль 86 очко билан пешқадамлик қилиб турибди, ундан кейинги ўринда кетаётган Манчестер Ситида эса 63 очко бор. Манчестерликлар қолган барча ўйинларда ғалаба қозониб, Ливерпуль барча ўйинларида мағлубиятга учраса ҳам, Манчестер Сити мерсисайдликлардан ўзиб кета олмайди.

Ливерпуль 31 турда чемпионликни қўлга киритган, яъни энг эрта Премьер лига чемпиони бўлган жамоага айланди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Мерсисайдликлар 1990 йилдан бери биринчи маротаба Англия чемпионатида ғолиб бўлишди.