Ўзбекистон президентининг 28 майдаги қарори билан Фурқат Аҳмедович Сидиқов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

У аввалроқ Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси бўлиб ишлаётган эди, унгача эса Ўзбекистонинг АҚШдаги элчихонаси биринчи котиби бўлган.