«Газета.uz» мухбирлари 1 май куни тўғони ўпирилган Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори яқинидаги ҳудудга ташриф буюрди.

Айни пайтда ўпирилган тўғоннинг чап ва ўнг қирғоғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, жараёнга юзлаб мутахассислар ва 1000 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.

Бу ерга катта тошлар, бетон блоклар ва плиталар, шунингдек бошқа қурилиш материаллари келтирилган, тўғон қаршисида эса ярим доира шаклида тўсиқ девори қурилмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, тошқин Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктлари ва экинларга катта зарар етказган. Бинолар, йўллар, алоқа тармоқлари вайрон бўлган. Учта тумандаги 22 қишлоқдан 60 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Фото