Uzbekistan Airways компанияси коронавирус эпидемияси сабабли 4 февралдан Хитойга (Пекин ва Урумчи) доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилиши ҳақида хабар қилди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, 29 январь куни Ўзбекистон президенти топшириғи билан тузилган ҳукумат комиссияси бу ҳақда қарор қабул қилди.

Комиссия зиммасига республиканинг Хитойдаги фуқароларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилган.