Моҳир Валиев «Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди, дея хабар берди шаҳар маҳмурияти матбуот хизмати. Бу ҳақдаги қарор 16 декабрь куни Тошкент ҳокими томонидан имзоланди.

Худди шу қарор билан ушбу лавозимга тайинлов бўлгунига қадар, унинг вазифасини бажариш Тошкент транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга юклатилди.

Моҳир Валиев «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига ўтган йили раҳбар этиб тайинланган эди.