Баҳодир Абдулхаевич Абдувалиев Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу Ўзбекистон бош прокурорининг 21 ноябрдаги буйруғида кўзда тутилган, дея хабар қилди Тошкент прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Тайинловга қадар Баҳодир Абдувалиев Бош прокуратурада Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Самандар Остонов (ўнгда). Фото: Бектемир туман ҳокимияти.

Тошкент прокурорининг аввалги ўринбосари Самандар Мустафоқулович Остонов Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари бўлди. Пойтахт прокуратурасидаги фаолиятигача у Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига раҳбарлик қилган.