«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бугунги кунда ислоҳотлар марказида бўлиб, Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрлар Топ-35талик рўйхатини тузди.

Хабарда қайд этилишича, унда 40 ёшгача бўлган, бошқарув лавозимида фаолият юритаётган кадрлар ўрин олган. Рўйхатни шакллантиришда уларнинг ташаббускорлиги, янги ғоя ва таклифларни илгари суриши, ўзгаришларга очиқлиги инобатга олинган.

Топ-35

  1. Абдулла Азизов (38 ёш) — Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари;
  2. Абдулазиз Оққулов (37 ёш) — Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раси вазифасини вақтинча бажарувчи;
  3. Азиз Воитов (39 ёш) — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раиси;
  4. Акмал Бурхонов (38 ёш) — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати;
  5. Алишер Саъдуллаев (25 ёш) — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси;
  6. Акрам Маҳамматқулов (40 ёш) — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR маркази раҳбари;
  7. Бобур Исломов (35 ёш) — Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси;
  8. Бахтиёр Саидов (39 ёш) — Ўзбекистоннинг Хитой, Мўғулистон ва Филиппиндаги элчиси;
  9. Ғолиб Холжигитов (40 ёш) — Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги директори — молия вазири ўринбосари;
  10. Гулноза Исмоилова (39 ёш) — Марказий сайлов комиссияси аъзоси. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори;
  11. Гаяне Умерова (34 ёш) — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари;
  12. Дилшод Султонов (39 ёш) — молия вазири ўринбосари;
  13. Жавлон Ваҳобов (39 ёш) — Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси;
  14. Жўрабек Мирзамаҳмудов (40) — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги бош директори;
  15. Жаҳонгир Хидойхўжаев (40 ёш) — вазир маслаҳатчиси — Ташқи ишлар вазирлиги ижро аппарати раҳбари;
  16. Жамшид Хўжаев (40 ёш) — қишлоқ хўжалиги вазири;
  17. Комил Алламжонов (35 ёш) — Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори;
  18. Қаҳрамон Сариев (40 ёш) — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси;
  19. Лазиз Қудратов (38 ёш) — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
  20. Музаффар Жалолов (33 ёш) — Тошкентдаги Инҳа университети ректори вазифасини бажарувчи;
  21. Нажмиддинхўжа Шарипов (36 ёш) — Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси;
  22. Одилбек Исоқов (38 ёш) — молия вазири ўринбосари. Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бўйича масъул;
  23. Ойбек Қосимов (39 ёш) — жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари;
  24. Олимжон Умаров (34 ёш) — ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирининг биринчи ўринбоари;
  25. Раҳим Ҳакимов (36 ёш) — Тошкент давлат юридик университети ректори;
  26. Русланбек Давлетов (39 ёш) — адлия вазири;
  27. Саида Мирзиёева (34 ёш) — АОКА директори ўринбосари;
  28. Сардор Рустамбоев (40 ёш) — Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси;
  29. Тимур Ишметов (40 ёш) — молия вазирининг биринчи ўринбосари;
  30. Улуғбек Лапасов (37 ёш) — Женевадаги БМТнинг бошқа халқаро ташкилотлардаги бўлинмаси доимий вакили;
  31. Умид Шодиев (37 ёш) — ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакил;
  32. Шавкат Умрзоқов (40 ёш) — UzAvto бошқаруви раиси;
  33. Шароф Ражаббоев (39 ёш) — инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи;
  34. Шерзод Асадов (38 ёш) — Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси;
  35. Шерзод Кудбиев (38 ёш) — Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси.