Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — Ички ишлар вазирининг матбуот котиби лавозимига полковник Шохруҳ Камалитдинович Ғиёсов тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.Шохруҳ Ғиёсов ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга.