Ботир Эркинович Зокиров Ўзбекистон қурилиш вазири этиб тайинланди. Президент 31 август куни бу ҳақдаги фармонни имзолади. Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати эса бу ҳақда 5 сентябрда эълон қилди.

Аввалроқ ушбу лавозимга унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. Қурилиш вазири лавозими Абдуқаҳҳор Тўхтаев Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланган май ойидан буён вакант бўлиб қолаётган эди.

Шерзод Хидоятов. Фото: «Ўзбекистон 24».

Президентнинг худди шу кундаги фармони билан Шерзод Саиджанович Хидоятов қурилиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Tashkent City Халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши дирекциясига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унгаа эса Akfa компаниялар гуруҳида қурилиш бўйича директори бўлган.