Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда таъмагирлик йўли билан пул олаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

«R.W.» хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5.000 АҚШ долларидан, жами 20.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.