Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Маҳмуд Шухратович Истамов Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йил январида адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссияси аъзоси ҳам эди. У ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида ариза берган Гулноза Абдусаттаровна Рахимова ўрнига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Ўзбекистон Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови ўтказилади.