Сурайё Маҳмудовна Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Ҳикматулла Убайдуллаев «Газета.uz"га хабар қилди.

Сурайё Раҳмонова АОКАга ўтгунига қадар2018 йилдан буён Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи ва раҳбар сифатида фаолият кўрсатган.

Сурайё Раҳмонова (1978 й. т.) Тошкент давлат юридик университетида 2000 йилда бакалавр, 2002 йилда эса магистр даражасига эга бўлди. Доцент (2015), юридик фанлар доктори (2018).