Швейцария Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова ҳисоб рақамларидаги музлатилган 130 млн швейцар кронаси (133,7 млн доллар) миқдоридаги маблағни мамлакатга қайтаради. Бу ҳақда Швейцария Бош прокуратурасининг 24 июндаги хабарида сўз боради.

«Олти йилдан бери олиб борилаëтган мураккаб жиноят иши тергови доирасида Бош прокуратура компаниялар, айниқса, Ўзбекистон бозорига кирмоқчи ëки ўз фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган чет эл компанияларидан катта миқдордаги пулнинг ноқонуний олиниш схемасини фош қилувчи далилларга эга бўлди», — дейилади хабарда.

Мазкур схема доирасида бу пуллар хориж, асосан, Швейцарияда ювилган. Ўтказилган терговлар натижасида биринчи ҳукм чиқарилди ва музлатилган пулларнинг 130 мле швейцар франкини Ўзбекистонга қайтарилади, дейилади хабарда.

Швейцария Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2004−2013 йилларда «ўта фаол бўлган» Гулнора Каримованинг ҳукм қилинган қариндоши (исми ошкор қилинмаган эркак киши) пул ўтказмаларининг келиб чиқиш манбалари ва ҳақиқий фойдаланиш мақсадларини яширган ҳолда улардан бир қисмини ювиш мақсадида компаниялар номидан банк ҳисоб рақамларини очади. У шунингдек, маблағларнинг ҳақиқий эгаси Гулнора Каримова эканини яшириш учун сохта банк ҳужжатларига имзо чекади.

Маҳкаманинг қайд этишича, айни вақтда Гулнора Каримова иши бўйича гумонланаётган яна бешта иш тергов қўлида бўлиб, яна 650 млн швейцар франки музлатилган ҳолатда сақланмоқда.