Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги қарори билан 2019−2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;

давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;

замонавий геоахборот технологиялари (ГИС-технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;

ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;

биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.