1−2 февраль кунлари теннис бўйича «Дэвис Кубоги"нинг плей-офф баҳслари ўтказилади. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон лигасига чиқиш учун пойтахтимизда Сербия терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу баҳсларда Ўзбекистон шарафини қайси теннисчилар ҳимоя қилиши маълум бўлди. Унга кўра, Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов каби теннисчилар сербиялик рақибларга қарши баҳс юритади.

Сербия терма жамоаси эса Тошкентга Душан Лайович, Филип Крайинович, Ласло Жере, Никола Милоевич ва Виктор Троицки каби теннисчилар билан ташриф буюради.

Маълумот учун, «Дэвис Кубоги» бу йилдан бошлаб бошқача форматда ўтказиладиган бўлди. Февраль ойида бўладиган саралаш баҳсларида 24 та терма жамоа 12 та жуфтликка бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ушбу баҳсларда ғолиб бўлган 12 та терма жамоа ноябрь ойида ўтказиладиган жаҳон лигаси баҳсларида иштирок этади. Мағлублар эса келаси йилги плей-офф ўйинларида қатнашиш учун минтақавий баҳсларда кураш олиб борадилар.

1−2 февраль кунлари ўтказиладиган плей-офф баҳсларида қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келади: