Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми бир ой ичида 425 млн долларга камайиб, 1 декабрь ҳолатига кўра 25,29 млрд долларни ташкил этди, дея хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки.

Ноябрь якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари 25,98 млрд долларни ташкил этди. Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 11,01 млрд доллар (бир ой ичида -830 млн доллар), монетар олтин — 14,96 млрд доллар (+318 млн доллар).

Марказий банк олтин-валюта захираларининг камайишини олтин нархининг 1296,5 дан 1220,45 долл/тр унцияга пасайгани билан изоҳлади. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири -823,2 млн долларни ташкил этди.