Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчи Денис Истомин спортчилар ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

Маълумки, Ўзбекистон Токио олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши лозим. Бундай рағбат эса спортчиларга янги иштиёқ тақдим этиши, уларни янги-янги марралар сари чорлаши шубҳасиздир.

2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган олимпия ўйинларидаги зафарли иштирок этса ташкилот олдидаги энг асосий вазифа ҳисобланади.