«Тошкент — Нижний Новгород» автобус йўналишида 14-сентябридан бошлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «УЗКАЗ АВТО ТРАНС» МЧЖ шаклидаги ҚК, Россия томонидан эса ташувчи «Панюшкин С.Ю.» ЯТТ хизмат кўрсатади. Йўловчилар бугунги кунда энг замонавий ва бир қатор қулайликларга эга бўлган Vanhool русумли автобусларда ўз манзилларига етказилади.

Йўналишнинг масофаси 3000 км, қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соат, йўлкира ҳақи эса ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача — 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса — 6 минг рубль қилиб белгиланди.

Йўналиш «Ғишт кўприк» (Ўзбекистон), «Жибек Жоли», «Жайсан» (Қозоғистон), «Сагарчин» (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.