13−19 август кунлари Ўзбекистонда 173 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, натижада 46 киши ҳаётдан кўз юмди, 166 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотларига кўра, бир ҳафта давомида ЙҲХ инспекторлари томонидан 82,13 минг қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, уларнинг 39,62 мингтаси қўпол ҳисобланади.

13701 ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмагани, 12007 нафари — одам ташиш қоидаларини бузгани, 11125 нафари — белгиланган тезликни оширгани, 1487 нафари — транспорт воситаларини маст ҳолда бошқаргани, 1040 нафари — светофорнинг тақиқловчи чироғини менсимагани ва чорраҳаларни кесиб ўтиш қоидаларини бузгани, 790 нафари ҳайдаш вақтида мобил телефонидан фойдалангани ва 266 нафари — темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилди.