Тошкентда чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш билан шуғулланувчи «Махсустранс» ДУК директорлиги лавозимига Раҳматулло Муродиллаевич Қаршиев тайинланди. Шерзод Иргашевич Каттахўжаев эса директорнинг биринчи ўринбосари бўлди, дея хабар берди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати. Уларнинг ҳар иккиси ҳам «Умид» президент жамғармаси йўналиши бўйича хорижий ОТМларда таҳсил олиб қайтган.

Раҳматулло Қаршиев (1978 й. т.) Болтон университети (Буюк Британия, 2001) ва Саутгемптон Солент университетида (Буюк Британия, 2006) таҳсил олган.

2016 йилдан Hyundai Engineering хорижий корхонасида инспектор, аввалроқ — 2010 йилдан — Best Prime Aurum компанияси маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи, 2008−2010 йилларда Самарқанд енгил саноат коллежида ўқитувчи, 2002−2007 йилларда — Самарқанд вилояти ҳокимиятида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.

Шерзод Каттахўжаев.

Шерзод Каттахўжаев (1977 й. т.) Тошкент давлат техника университети (1999) ва Роберт Гордон университетини (Шотландия, 2002) тамомлаган.

2005 йилдан «Тикламоқ» компаниясига раҳбарлик қилган, 2017 йилда Миллий энергиятежаш компанияси бош директорни ўринбосари бўлган.

«Махсустранс"нинг аввалги раҳбари Камолиддин Жамолиддинович Набиев эди.