Олий Мажлис Сенати жума куни бўлиб ўтган 15-ялпи мажлисда Сардор Мирзаюсупович Рустамбоевни Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.

Сардор Рустамбоев (1979 й. т.) Бирмингем университетини тамомлаган, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Лондон университети магистратура даражаси соҳиби, сиёсат фанлари номзоди.

2000 йилдан у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда ишлаган. 2017−2018 йилларда ТИВнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлик бошқармасини бошқарган бўлса, 2018 йилда Глобал сиёсат ва хавфсизлик бўлими бошлиғи этиб тайинланган.