Бунга қадар Зарафшон ҳокими бўлиб ишлаган Муҳиддин Бозоров Навоий ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилди Навоий вилояти маъмурияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Умарбек Халилов.
Мазкур лавозимга у янги ташкил этилган Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи бўлган Умарбек Яхшимуродович Халилов ўрнига тайинланди. Умарбек Халилов Навоийга 2017 йил апрелида раҳбар бўлган эди.
Муҳиддин Бозоров Зарафшонга 2013 йил августида ҳокимликка тайинланган. Зарафшонга Навоий ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Ражабов ҳоким бўлди.