Душанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида «Ашхобод» сайилгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Сайилгоҳ олди ва ҳудудида фавворалар қурилган. Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтеки отларининг ҳайкаллари ўрнатилган.

Бу ерга замонавий аттракционлар, жумладан улкан чархпалак ўрнатилган, манзарали дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, югуриш ва велосипед ҳайдаш учун йўлакчалар барпо этилган.

Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Туркманистон Президенти ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов боққа дарахт кўчатлари ўтқазди.

Бунга қадар давлат раҳбарлари 2017 йил май ойида ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги шарафига Махтумқули берилган кўчада барпо этилган шоир ёдгорлиги пойига гуллар қўйди.

Туркманистон раҳбари ташрифи олдидан кўча реконструкция қилиниб, ёдгорлик бу ерда барпо этилган пиёдалар учун хиёбон аввалига кўчирилди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ҳам ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. У шунингдек Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.