Бахтиёр Султонович Ҳамидов Ўзбекистон банклар ассоциацияси бош директори бўлди, дея хабар қилинди «Газета.uz"га ЎБАдан. Ушбу лавозимга у ассоциацияга 2005 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Сайдулло Абдуллаев ўрнига тайинланди.

72 ёшли Бахтиёр Ҳамидов аввал бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири (1994−1998), макроиқтисодиёт ва статистика вазири (2000 йилгача), Қашқадарё вилояти ҳокими (2000−2002), шунингдек «Ўзуйжойжамғармабанк» (ҳозирги «Ипотека банк») раиси лавозимида ишлаган.

ЎБА низомига мувофиқ, бош директор ЎБАга аъзо давлатлар вакилларидан иборат ассоциация кенгаши томонидан лавозимга тайинланиб, вазифасидан озод этилади.