Тошкент вилоятининг автомобиль йўлларида режими бузилишини фото ва видео қад этиш воситалари ишга туширилади, дея хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати пойтахт вилояти ИИБ ЙҲХБга таянган ҳолда.

Тизим юқори тезликда ҳаракатланиш шароитларида назоратни яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

20 январдан М39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудудидаги 806- ва 871-километрлари орасида Сирдарёга кетиш томонида олтита фоторадар тест режимида иш бошлади.

«Автомобиль ва унинг рақамини аниқлаш онлайн режимда кечади. Маълумотлар ИИВ базасига юкланиб, бу ерда давлат рақами бўйича қоидабузар манзили аниқланади ва жарима бланкаси юборилади», — дея изоҳ берди Тошкент вилояти ЙҲХБ вакили «Газета.uz"га.

Келгусида Тошкент вилоятининг йирик чорраҳалари: Бўстонлиқ, Олмалиқ, Ангрен ва Бекободга кетиш томонларга фото ва видео қайд этиш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган. «Ушбу барча чорраҳалар радарлар билан қамраб олинади», — дея аниқлик киритди пойтахт вилояти ЙҲХБ вакили.