Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Словакиянинг янги элчиси Ян Борини қабул қилди. 24-январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ян Борини қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотларни етказиб бериш учун катта салоҳиятга эгалиги ва шу сабабли Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон вакиллари ўртасида бизнес алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканлиги таъкидланганди.