«Агробанк» бошқарув кенгашининг собиқ раиси Абдуваҳоб Тамикаев Зангиота туманининг янги ҳокими бўлди. Ушбу қарор Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди, деб хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимияти «Газета.uz"га.

Бунга қадар туманга 2016 йил февралидан буён Саъди Шерматов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Туман прокурори, ИИБ бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими, молия бўлими, ғазначилик бўлимими ва солиқ хизмати раҳбарлари ҳам лавозимидан четлатилди.