Баҳодир Атаханов Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг бош директори этиб тайинланди.

Ўзбекистон Президенти 6 июнь куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Баҳодир Атаханов — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси, MBA даражаси соҳиби. 2013—2017 йилларда ҳам у Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини бошқарган эди. 2017 йил февралидан эса соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлиб ишлади.

Марказни шу кунгача бошқариб келган Баҳром Шакиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод қилинди.