2013 йилдан буён Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Атаханов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили «Газета.uz"га ушбу маълумотни тасдиқлади.

Баҳодир Атаханов — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси, MBA даражаси соҳиби. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази раҳбарлигига тайинлангунга қадар Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига муқаддам марказнинг Тошкент бўйича ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Баҳром Шокиров директор этиб тайинланди.