Баҳромжон Аълоев Ўзбекистоннинг Қувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бунга қадар Баҳромжон Аълоев Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасида маслаҳатчи — муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган. 2008−2012 йилларда дипломат Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган бўлса, унгача Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.