Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи бизнес ва тадбиркорлик вакиллари ўртасида онлайн-саволнома ўтказмоқда.

Саволномани ўтказишдан мақсад АКТ соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик ва бизнес субъектлари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни вақтида аниқлаш, бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганишдан иборат.

Саволнома «Телекоммуникация (алоқа тармоқлари, мобил алоқа, рақамли телевидение)», «Почта алоқаси», «Ахборот-коммуникация технологиялари („электрон ҳукумат“, дастурий таъминот)», «Ахборот хавфсизлиги», «АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш» ва «Бошқалар» бўлимларидан иборат.