Ўзбекистон «Тадбиркор аёл» Тадбиркор аёллар ассоциацияси шанба куни 25 йиллигини нишонлади. 1991 йилда тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёлларни қўллаб-қувватлаш ва улар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида ташкил этилган ассоциация бутун мамлакатда 14 мингдан зиёд аъзога эга.

Чорак аср давомида «Тадбиркор аёл» кўмагида амалга оширилган лойиҳалар доирасида 130 минг ишчи ўрни ташкил этилган. Бизнес асослари бўйича курсларда 14 мингдан зиёд хотин-қизлар таҳсил олди. Бундан ташқари, вақтинча иш билан таъминланмаган 90000 аёл талабгир мутахассисликлар бўйича ўқитилди.

Ассоциация аъзолари имтиёзли кредитлар олиш, кўргазмаларда, жумладан, хорижда ўтадиган ярмаркаларда фойдали шароитларда қатнашиш имкониятига эга. Ассоциация ёрдамида аёллар бизнеснинг қарийб барча йўналишларида: хизмат кўрсатиш, текстиль ишлаб чиқариш, туризм ва бошқаларда муваффақиятли иш олиб бормоқда.

Ассоциация маълумотларига кўра, аёллар 120 мингдан ортиқ кичик бизнес корхоналарига раҳбарлик қилмоқда. 4550 нафар аёл фермер хўжаликларини бошқармоқда.

«Бизнинг ишимиз аёлларга касб эгаллаш, ишга жойлашиш, шахсий бизнесини ташкил этиш ва ривожлантиришда кўмаклашишдан иборат, — деди Хоразм вилоят «Тадбиркор аёл» ассоциацияси раиси Дилдора Атаева «Газете.uz"га. — Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғи — аёллар. Уларнинг бизнесдаги фаоллиги мамлакат ривожига таъсир кўрсатади».