Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари қошида ташкил этилган сайлой участкалари овоз бериш учун очилди.

Биринчи бўлиб Япония ва Жанубий Кореядаги ватандошларимиз овоз беришни бошлади, дея хабар қилди ЎзА.

Умумий бўлиб 20 миллиондан зиёд киши сайловчилар рўйхатига киритилган. Ўзбекистонда 9383 та, хорижда эса 44 та сайлов участкаси фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳузурида очилган 34-сайлов участкаси Тошкент вақти билан 2:00да ўз ишини бошлади. Унда 500 нафардан зиёд сайловчи рўйхатдан ўтган.

«Ишонамизки, мамлакатимизда биринчи Президент Ислом Каримов бошлаб берган кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилади. Бу Ўзбекистон фуқаролари иродасига боғлиқ», — деди Кореяшунослик Академияси иқтисодиёт факультети магистранти Феруза Бўронова.