Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланди. Соат 11 даги маълумотларга кўра, унда 6 миллион 891 минг 577 нафар сайловчи овоз берди. Бу жами сайловчиларнинг (20,428 миллион) 33,37 фоизи демакдир.

Президент сайлови тўғрисидаги қонунга кўра, агарда энг камида 33 фоиз сайловчи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган, деб ҳисобланади.