«Миллий тикланиш» Демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 584-сайлов участкасида эрталабки 10:00 да овоз берди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Номзод 5-мактабда жойлашган сайлов участкасига келишдан аввал 411 киши — рўйхатдан ўтган жами сайловчиларнинг 15 фоизи ўз овозини бериб улгурган эди.

Овоз бериш жараёнини маҳаллик ҳамда КХР ва россиялик халқаро кузатувчилар кузатиб турди.